Яхши хабар
(айрим истисноларни айтмаганда)
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” тугатилмоқда.
Таклиф этилаётган қарор лойиҳасига кўра “Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамияти тугатилади ва унга бириктириб берилган қатор корхоналардаги давлат улушлари сотувга қўйилади.
Умид қиламизки, ЎЗ билан бошланувчи ва вазифаси бюрократик ва коррупцион бўғиндан иборат бўлган яна бошқа ўнлаб бирлашма, уюшма ва АЖ номини ёрлиғига босган паразит ташкилотлар ҳам тўлиқ тугатилади.
P.S. “Ўзбекозиқовқатхолдинг”ни тугатиш бегиланган қарор лойиҳасида ёмон таклифлар ҳам йўқ эмас. Масалан, озиқ-овқат маҳсулотларнинг давлат харидлари амалга оширилишида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан
20 фоизгача нарх преференциясини қўллаш кўзда тутилмоқда. Бу бусиз ҳам йиллар давомида қўлланилган протекционизмдан ожиз, рақобатсиз ҳолга тушган иқтисодиётимизни янада ожизлантиради, давлат харидларида ўртамчи ва коррупцион занжирлар пайдо бўлишига шароит яратади.
Тушунарсиз, нега битта хатони қайта ва қайта такрорлайверамиз?