11K21Telegramda ochish
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг таклиф этилаётган янги таҳрири нақадар илғорлиги тўғрисида кўп ёзишмоқда. "Замбаракнинг ўқи" ёзаяпти: "ОАВни рўйхатдан ўтказиш тизими бекор қилиниб, хабардор этиш тартиби орқали фаолият бошлаш йўлга қўйилиши кўзда тутилибди. Ўз тажрибамдан келиб чиқадиган бўлсам, юқоридагилар ОАВларнинг энг катта муаммоси эмас. Ўзи аввал ҳам, ҳатто Каримов пайтида," Шокиржонов порно ишқибози бўлган маънавиятчи цензорларни эслаяпти. Ташқарида канали ёзғираяпти: "нормал дунёда оммавий ахборот воситалари алоҳида қонунлар билан тартибга солинмайди - регуляция асосан рақобат ва монополия тўғрисидаги қонунлар орқали амалга оширилади". Ўзимдан қўшсам: Бизга ОАВ тўғрисидаги қонун феълан керак эмас. Шундай қонуннинг мавжудлигини ўзи цензурани иқтидорда ушлаб туради. ОАВ нима ўзи? Бизнес фаолият йўналишларидан бири. Солиқ тўловчи. Хўжалик юритиш шакли - истасин МЧЖ, истасин АЖ бўлсин. Тамом. Йўқ бизда ОАВ учун алоҳида, фермерлар учун алоҳида қонун бўлиши керак. Ваҳоланки ОАВни ахборот тарқатиш сифатида эмас солиқ тўловчи, фермерни пахта ва ғалла етиштирувчи эмас, солиқ тўловчи сифатида кўра бошласак, ҳаммаси жойига тушиб кетади. Ҳа, айрим соҳалар учун алоҳида қонунлар керак аслида, бу шундай соҳалар-ки, махсус қонунлар ва давлат регуляциясисиз истеъмолчи мустақил танлов амалга ошира олмайди, уни алдаб кетишлари ёки лақиллатишлари мумкин. Масалан, банк, суғурта, фармацевтика каби.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin