11K53Telegramda ochish

Ташқарида kanalidan

Шунақа қилса ҳам бўларкан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев "Қозоғистон Республикаси сайловлари тўғрисида"ги Конституциявий қонунга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонунни имзолади. Унга кўра, мамлакатдаги барча туманга бўйсинувчи шаҳарлар, қишлоқлар, поселкалар ва қишлоқ округлари маъмуриятларининг раҳбарлари (акимлар) тўғридан-тўғри аҳоли томонидан сайланиши жорий қилинмоқда. Номзодлар бирор партиядан кўрсатилиши ёки мустақил равишда илгари сурилиши мумкин. Шундай қилиб, бир неча йилдан кейин, "аҳоли тайёр бўлганда" эмас, 2021 йилнинг иккинчи ярмидаёқ 836 та маъмурий бирликда акимларнинг тўғридан-тўғри сайлови бўлиб ўтади. Яна бир муҳим ўзгариш - парламент сайлови натижасига кўра парламентдан жой оладиган партиялар учун овоз йиғиш чегараси 7 фоиздан 5 фоизга пасайтирилди. Шунингдек, барча даражадаги сайлов бюллетенларида "ҳаммага қарши" графаси киритилади. @tashqaridaUZ

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin