Олтин котировкаси 1900 доллардан ошди
Ўзбекистон учун жуда яхши хабар. Олтин котировкалари йил бошидан буён илк бора яна 1900 доллардан юқори коридорга қайтди.
АҚШ ва бошқа йирик иқтисодиётларда юқори инфляцион кутилмалар ва криптовалюталар бозорида спекуляциянинг ҳаддан зиёд авж олганлиги жиддий инвесторларнинг олтинга қизиқишини қайтармоқда.
Ўзбекистон, олтин котировкалари ўтган йили сентябрда 1950 доллардан пастга тушгач, олтин сотишни тўхтатган эди. Бу йил март охиридаги минимумларда эса олтин курси 1670 долларгача қулаган ва кейин муттасил ўсишни бошлади.