Олтин яна арзонлашни бошлади
Май ойини 8 фоизлик ўсиш билан якунлаган олтин котировкалари июнь ойи бошида яна пасайиш трендига қайтди. Кеча кун ва тун давомида 1 унция олтин 1910 доллардан 1850 долларгача пасайди ва айни дақиқаларда 1870 долларгача қийматгача тикланмоқда.
Бу охирги 2-3 ойдаги давомли ўсишдан кейинги корректировками ёки доллар қийматининг мустаҳкамланишига нисбатан қисқа муддатли реакциями, бир нарса дейиш қийин.