Ташқарида kanalidan
"Толибон" чангалидаги Афғонистон
Ушбу видеохаритада "Толибон" апрель ойидан буён Афғонистон ҳудудлари устидан назоратни қандай кенгайтиргани кўрсатилган. Ҳудудларни эгаллашни қишлоқлардан бошлаган Толиблар июнь ойидан жадаллашиб, туман марказларини эгаллай бошлади ва июль охирига келиб 75 фоиз туманларни эгаллади. Август ойида эса 12 та вилоят маркази эгалланди. Афғонистон ҳукумати қўлида Қобул ва атрофидаги ҳудудларгина қолмоқда, улар тўлиқ "Толибон" назоратидаги ерлар билан қуршалган. Миллионлаб афғонлар ўз юртини ташлаб кетишга мажбур бўляпти. АҚШ бошчилигидаги коалиция эса ўта худбинлик ва масъулиятсизлик билан ҳаракатланиб, 20 йилда эришилган барча ютуқлар саробга айланишини индамай кузатмоқда.
@tashqaridaUZ