15K124Telegramda ochish
Хаос Турли манбалар Мозори Шариф толиблар қўлига деярли қаршилик кўрсатилмасдан топширилгани ҳақида ёзишмоқда. Амалда Афғонистоннинг мўрт ва ожиз ҳукумати илкида Кобулдан бўлак таянч макони қолгани йўқ. Бу ҳам бир неча куннинг иши. Ғарб давлатлари элчихоналар персоналини авраль режимда кўчириш ҳаракатини бошлаб юборишган. Катта эҳтимол билан Ғарб ўз фуқаролари ва дипломатларини эвакуация қилиб бўлиши билан толиблар Кобулга кириб боради. Бугун ижтимоий тармоқларда Кобул ва Мозори Шарифдан учиб кетиш учун авиачипталар 5, 10 ва ҳатто 15 минг долларга чиққани ҳақида турли хабарлар кўп айланди. Мамлакатнинг сиёсий, ҳарбий ва молиявий элитаси толибларга қарши кураш билан эмас, фақат ўзи ва оилалари хавфсизлигини сақлаш ҳаракати билан машғул.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin