16K136Telegramda ochish
Велосипед йўлаклари ҳақида Шуҳрат Латипов машҳур Варламовга таяниб Кобулдаги велойўлаклар ҳақида ёзмоқда. Наҳотки уруш кетаётган Афғонистонда шундай йўлаклар қуриш мумкин, 30 йиллик "мусаффо осмон" остидаги Ўзбекистонда бу жуда қийин масала? Латипов ўзининг риторикасига ўзи жавоб бермоқда: Велойўлак қуришдан мақсад велойўлак қуриш эмас, пул ўзлаштириш бўлса, бунинг асло иложи йўқ. Сўзимизнинг исботи ўлароқ, сизни Чўпонота кўчасида қурилаётган велойўлаклар билан танишишга чақириб қоламан. Латипов таъбири билан айтганда бу манзилда велойўлаклар қурилмаяпти, пул ўзлаштирилмоқда. Ишонмасангиз келинг, кўринг. Ҳар 50-100 метрда кварталларга кириш ва чиқишда қолдирилаётган табиий, сунъий тўсиқларни ўтиш учун велосипеддан тушиб, пиёда юришга тўғри келади. Акс ҳолда ё велосипедингиз таъмирталаб бўлади, ёки ўзингиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin