12K74Telegramda ochish
Толиблар стратегияси ҳақида Агар эътибор қаратсангиз, толиблар йирик шаҳарларни эгаллашга қараб умуман шошаётгани йўқ. Улар фаоллашганидан буён асосан қишлоқ туманлари ва энг асосийси, қўшни давлатлар билан чегара-ўтиш масканларини эгаллашмоқда. Кеча, масалан толиблар Туркманистон билан иккинчи чегара-ўтказиш пунктини қўлга киритишган. Бошқача айтганда, Туркманистон билан товар айирбошлаш, савдо ва транзит масалалари Афғонистон томондан энди тўлиқ толиблар қўлида. Аввалроқ худди шундай ҳолат Тожикистон билан чегарада юзага келганди. Бугундан бошлаб толиблар Эрон билан чегара-ўтказиш пунктларини ўз назоратига ола бошлашган. Амалдаги Афғонистон ҳукумати ҳозирча Ўзбекистон билан чегарадаги ўта муҳим бўлган Ҳайратон чегара-ўтказиш масканини назоратда ушлаб туришипти. Бунинг маъноси нима? Чегара-ўтказиш пунктлари назорати толибларга божхона назоратини ҳам, демакки чегарадаги пул оқимларини қўлга киритишга имкон беради. Иккинчидан, қўшни давлатлар чегарани назорат қилаётган кучлар билан, уларнинг легитимлигидан қатъий назар, барибир мулоқот қилишни бошлайди. Учинчидан, чегара назоратини издан чиқарган Афғонистон марказий ҳукуматининг обрўси ва мавқеи ҳам молиявий, ҳам сиёсий жиҳатдан пасайиб бораверади ва бир кун келиб ҳолсизларча ўзи қулайди. Энди толибларнинг йирик шаҳарларга ҳужум қилмаётгани борасида. Аввало йирик шаҳарларда толибларни қўлловчилар камроқ, ҳатто жанубда ва Покистон билан чегарадош ҳудудларда ҳам. Қолаверса, Толибон йирик шаҳарларни эгалласа, аҳолининг ижтимоий ва инфратузилмавий талабларини энг минимум даражада бўлса ҳам бажаришига тўғри келади. Толибонда ҳозир на пенсия тўлашга, на полицияни боқишга, на шифохоналарни, мактабларни таъминлашга хоҳиш-истак бор. Қишлоқ туманларда эса бунга ҳеч қандай зарурият йўқ, бемалол хаос ва қўрқитиш билан ўрта асрлар бошқарувини давом эттириш мумкин. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin