14K130Telegramda ochish
Толиблар Марказий Осиё чегарасига чиқишмоқда. Энди нима бўлади? Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараларининг коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли ёпилиши Толибоннинг Тожикистон ва Туркманистон чегараларига етиб келишига тўғри келиб қолгани мутлақо тасодиф бўлсин. Толиблар охирги марта Истонлар чегараларига 1996 йил сентябрида етиб келишган ва 2001 йил сентябргача, токи Ғарб коалицияси уларни парчалаб, улоқтириб ташлагунча назоратни ушлаб туришганди. Ўзбекистонда ўтган эпохада иқтисодий ислоҳотларнинг тўхтаб қолиши, мамлакатнинг том маънода ёпилиши, диний, ижтимоий ва сиёсий эркинликларнинг чегараланиши айнан толибларнинг жанубий чегараларимизга етиб келишидан бошланганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin