22K38Telegramda ochish
Гўшт июнда қанчага қимматлади? Одатда иссиқ мавсум бошланиши билан қимматлашишдан тўхтайдиган гўшт нархи бу йил иссиқ июнда ҳам ошишда давом этган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги юритадиган кунлик ҳисоботга кўра, 2 июндан (31 май ва 1 июнь дам олиш кунларида маълумотлар эълон қилинмаган) 30 июнга қадар мол ва қўй гўшти қуйидаги тенденциялар кузатилган: Совутилган импорт мол гўшти нархи 79/85 минг сўмдан 80/88 минг сўмгача (+3,5%) қимматлаган. Қўйнинг бўйин қисми 85/90 минг сўмдан 90/95 минг сўмгача (+5,9%), қовурға қисми 82/90 минг сўмдан 85/92 минг сўмгача (+3,7%), совутилган импорт қўй гўшти 94/96 минг сўмдан 100/105 минг сўмгача (+9,4%) қимматлаган. Статистика қўмитасининг июнь ҳисоботида мол ва қўй гўшти нархи ошган ва тушгани алоҳида кўрсатиладиган маҳсулотлар қаторига қўшилмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin