Импорт мол гўшти арзонлаган, импорт қўй гўшти қимматлаган
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 5 майдан 5 июнга қадар Эски жўва бозорида маҳаллий гўшт нархларида деярли ўзгариш бўлмаган.
Лекин шу даврда совутилган импорт мол гўшти минимал нархи 83 минг сўмдан 79 минг сўмгача арзонлаган (-4,8%).
Айни пайтда совутилган импорт қўй гўшти минимал нархи 90 минг сўмдан 94 минг сўмга қимматлаган (+4,4%). Максимал нархи эса 95 минг сўмдан 96 минг сўмгача ошган.
Ёз ойларида, айниқса кун иссиқ келса, мавсумий тарзда гўшт нархининг барқарорлашуви ёки бироз арзонлашуви кузатилади.
- https://telegra.ph/file/98eb8e2c74b8bd6d625c4.jpgtelegra.ph
- https://t.me/minecofinuz/11801@minecofinuz
- https://t.me/minecofinuz/12065@minecofinuz