21K39Telegramda ochish
Сўм мустаҳкамланаётганига қарамай, импорт гўшт қимматлашишда давом этмоқда Охирги ҳафталарда сўмнинг асосий валюталарга, хусусан АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамлангани кузатилмоқда. Лекин бу ҳозирча импорт товарлар нархида арзонлашиш кўринишида ҳали акс этгани йўқ. Айрим импорт товарларда, масалан, импорт гўшт нархида қайтанга қимматлашиш қайд этилмоқда. Масалан, охирги кузатувимиз 5 июндан буён 24 июнга қадар совутилган импорт мол гўшти 85 минг сўмдан 88 минг сўмгача, 3,5%гача, совутилган қўй гўшти эса 96 минг сўмдан 103 минг сўмгача, 7,3%га қимматлаган. Маълумот учун, мазкур даврда сўм 3,3%гача мустаҳкамланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin