Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1,5 йил деганда гўшт нархини 25 минг сўмгача “ўзгартирган”
Вазирликнинг бугунги ахборотида пойтахт бозорларидаги гўшт нархи 1,5 йил деганда ниҳоят ўзгартирилган. Аввал ҳам расмийларнинг мониторингида масалан, мол гўшти 2023 йил 13 октябрдан буён ўзгармай, 70 минг сўм даражасида қолаётганига эътибор қаратгандик.
Демак, бугунги янгиланган ахборотга кўра, хусусан мол гўшти бирдан 25 минг сўмга, 95 минг сўмгача қимматлаган (+35,7%).
Мониторингда, шунингдек, гўшт нархи қисмларга қараб, тўрт тоифага тақсимланган.
Йил бошидан бери гўшт нархи камида икки тўлқинда қимматлашди ва бир неча ойдан буён қимматлашишда давом этмоқда.
- https://telegra.ph/file/d49abffda6ac6495464e2.jpgtelegra.ph
- https://t.me/minecofinuz/11757@minecofinuz
- https://t.me/the_bakiroo/8940@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9923@the_bakiroo