Нега ҳеч ким савол бермайди?
Импорт ўрнини босиш ва маҳаллийлаштириш шиори фақат лўттивозларга ва юлғичларга хизмат кўрсатиши ҳақида кўп ёзганмиз.
Мен Ўзавтомоторснинг мухлиси ва ҳимоячиси эмасман. Лекин мана бу пост ва муҳокамалардан келиб чиқилса, Ўзавтомоторс Ангрен шина заводининг бир тийинга қиммат, рақобатга дош бермаётган шиналарини сотиб олишга чақириқ кўринади. Давлатга тегишли ва самарасиз А корхона Давлатга тегишли, фақат маблағ ўзлаштириш учун яратилган Б корхонадан шина сотволса, нима қипти?
Ечимми шу? Самарасизлик устига икки карра самарасизлик-ку бу.
Нега ҳеч ким савол бермайди? Ангрен шина заводини ким Давлат раҳбарига презентация қилганди? Бўйинтуруқ ташқи қарзни жалб қилишга ким бош-қош бўлганди? Нега ўтган йили минглаб ўзбекистонликларнинг ҳаётини асраш учун жалб қилинган юзмиллиардлаб маблағлар Ангрен шина заводи деган қора туйнукка йўналтирилди?
Буям майли, каучук плантациялари деган аср махинацияси ортидан миллиардларни ўзлаштирганлар устида ким турганди? Нега улар шу яқин атрофда, яна энг юқори лавозимларда? Нега улар қамалмайди? Нега улар қусмайди?
- https://t.me/the_bankiroff/1967@the_bankiroff
- https://t.me/alisher_qodirov/1636@alisher_qodirov