Маҳаллийлаштириш ёлғонларининг яна бир тимсоли
Ангрен шина заводи (Биринчи резинотехника заводи) дейилса, карантиннинг илк ойларида уйида қамалиб, ишсиз, пулсиз, дори-дармонсиз ётган одамларга эмас, шу абгор заводга берилган ёрдам эсга тушади.
Қиймати 160 млн.долларгача шиширилган, бир тўда солиқ имтиёзларига эга бу завод шунчалар абгорки, ишлаб чиқарилаётган шиналари ҳатто ишлатилган шиналарга ҳам рақобат қилолмайди. Нархдаям, сифатдаям.
Миллионлаб доллар кредит ва қарзлардан воз кечиб, устав фондига ўтказиб қўйиш ҳам ёрдам бергани йўқ.
Давлат харидлари фақат шу заводдан бўлиши керак, деган махсус қарорлар ҳам ёрдам бергани йўқ. Буларнинг шинасини олишдан ҳатто яна бир маҳаллийлаштириш аждарҳоси Uzauto ҳам терс ўгирилиб қочади.
Заводнинг асосий рақобатчиси, хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг— ишлатилган импорт шиналари. Ишлатилган импорт шиналарга нисбатан 20%лик бож киритилган, ҳар шинага минимум 3 доллар. Яна бир тўда нотариф чекловлар ҳам бор.
Шундаям буларнинг шинаси ўтмаяпти. Энди импортни бутунлай чеклаб Ангрен шинасини мажбурий, танлов қолдирмасдан ўтказишмоқчи шекилли.
Мен ҳурматли ташаббускор Жамшид Ходжаевга шу ишга ўзи бош-қош бўлиб, хизмат автомобили Мерседесни Кобальтга, Мишлен шиналарини эса Биринчи резинотехника заводи шиналарига алмаштиришни тавсия қиламан.