12K38Telegramda ochish
Дарёлар бўйида эдик сувга зор Сувнинг бўйида туриб доимий сувсизлик муаммосида яшайдиган ягона ҳудуд Ўзбекистонда Тошкент вилояти бўлса керак. Ўтган йили октябрда Осиё тараққиёт банки бундан 3 йил аввал Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманидаги сув таъминотини яхшилаш учун ажратилган 120 млн.долларлик қарз доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берган эди. Ўша ҳисобот сабабми ёки халқаро молия институтига ҳам жиддий саволлар қўйила бошлагани туфайлими, Тошкент туманида ўтган йили ноябрда ҳатто сув трубалари келтириш бошланганди. Келтирилган трубалар қиш бўйи занглаб ётди, баҳорга яқин трубаларни улаш ва жойлаш бошланди ва негадир бирданига ишлар яна тўхтаб қолди. Бу кетишда катта эҳтимол билан навбатдаги ёзни ҳам Тошкент туманидагилар сувсизликдан азоб чекиб ўтказишади. Ёзда ҳар йили рўпара бўлинадиган сув муаммоси ҳақида ўйлаб турсам, вилоятда сув таъминоти масаласида навбатдаги талон-тарож ҳодисаси ҳақида Прокуратура ахборотига дуч келдим. Мени қийнайдиган, ўйлантирадиган катта саволлардан бири шу: Нега йиллар давомида энг кўп ташқи қарзни энергетика ва сув таъминоти учун оламиз? Нега мамлакатда энг ёмон аҳвол айни шу масалаларда, яна энг катта ўғирлик ва талон-тарож ҳам шу соҳаларда?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin