Тошкент туманида энди сув муаммо бўлмайдими?
Кечаги ташриф давомида Осиё тараққиёти банки маблағлари ҳисобидан 4 та ҳавза қурилиб, 365 километр қувур тортилгани, 36 та маҳалла аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминлангани айтилди. Бу жуда қувончли ва кўпчиликни хурсанд қиладиган хабар.
Маълумот учун, хусусан Тошкент туманида сув таъминотини яхшилаш учун 7 йил аввал Осиё тараққиёт банкидан 120 млн.долларлик кредит олинган. Битим бўйича Тошкент туманига оид ишлар 2021 йилдаёқ якунланиши керак эди. Лекин эълон қилинмаган сабабларга кўра графикдан жиддий ортда қолиш юз берган (бу орада ташқи қарз ҳисобига сув таъминоти лойиҳалари билан боғлиқ юқори мартабали раҳбарларга бир нечта жиноий иш ҳам қўзғатилган). Ҳозирда лойиҳа қайси босқичда экани, кредит маблағларининг қанча қисми ўзлаштирилгани бўйича на Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, на Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан бирон бир расмий маълумот берган.
Давлат қарзи тўғрисидаги қонунга кўра, давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан молиялаштирилаётган тегишли лойиҳалар ҳақидаги ва якунланган лойиҳалар бўйича ўзлаштирилган маблағлар, шунингдек эришилган натижалар тўғрисидаги ахборот ҳар чоракда бериб борилиши керак.
Нима бўлгандаям, Тошкент туманида 70дан зиёд маҳаллалар бор, уларнинг ярмида сув таъминоти кечикиб бўлсаям яхшилангани яхши, қувончли, лекин қолган ярмида-чи?
Келаётган ёзда Тошкент туманида барча маҳаллаларда сув бўладими? Ё ҳафтасига икки марта, бир неча соатга сув бериш тартиби сақланиб қоладими? 120 млн.долларлик лойиҳанинг Тошкент туманига оид қисми қачон тўлиқ якунланади?
- https://t.me/the_bakiroo/1556@the_bakiroo
- https://lex.uz/docs/6446817lex.uz