Тошкент туманига сув келди: доимийгами, ҳаммагами?
Кеча, Давлат раҳбарининг сув таъминотига бағишланган катта йиғилишидан кейин, бугун тушга яқин Тошкент тумани қатор ҳудудларига сув келган ёки чулдираган, эрталаб ва кечки тиғиз пайтда ўчадиган сув босими ошган.
Тошкент туманида сув таъминоти билан боғлиқ вазият Осиё тараққиёт банки ажратган 120 миллион долларга қарамай, жуда оғир бўлиб қолаётганди. Ҳалигача қатор маҳаллаларга ҳафтасига 2 марта, бир неча соатга сув узатилади.
Энди вазиятни маҳаллалар бўйлаб ва суткалар қирқимида кузатиш керак. Яхшиланиш доимийгами ва ҳаммагами? Мониторинг керак бўлади. Осиё тараққиёт банкиям кредит маблағларининг мақсадли ишлатилгани юзасидан бир ўрганиш ўтказса, ёмон бўлмасди.
- https://president.uz/uz/lists/view/9424president.uz
- https://t.me/toshkenttumanihokimligi/44538@toshkenttumanihokimligi
- https://t.me/the_bakiroo/10257@the_bakiroo