Яхши хабар
Осиё тараққиёт банки билан бундан 4 йил аввал Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманидаги сув таъминотини яхшилаш учун ажратилган 120 млн.долларлик қарз доирасидаги лойиҳа, шунингдек мазкур лойиҳанинг 2- транши бўйича Янгийўл ва Чиноз туманларида сув таъминоти учун яна 100 миллион доллар ажратилаётгани ҳақида кўп ва хўб ёздик.
Тўғри, лойиҳанинг амалга оширилиши белгиланган графикдан кечикмоқда.
Лекин бугун яхши хушхабар бор:
Имкониятлари кенгаяётган "Қодирия" сув тозалаш ва таъминлаш корхонасида лойиҳа доирасидаги ишлар якунига етиш арафасида экан.
Иншоот битгач, Тошкентнинг сувсизликдан қийналаётган бешта туманида истиқомат қилувчи 360 мингдан ортиқ аҳолини марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминлаш мумкин бўлади.
Қани энди, эртага яна танқислик бошланмаслиги учун бу ҳудудларда истеъмолчиларга сув ҳисоблагичлар ҳам ўрнатилса, ўрнатилган, лекин турли сабабларга кўра базаларга киритилмай қолган ҳисоблагичлар базаларга киритилса.