Андерссон - маҳаллийлаштирувчи паразитлар учун ёмон хабар
Бо Андерссон UzAutoMotors АЖ бош директори этиб тайинланиши ўнйиллар давомида ўзбек автомобиллари учун маҳаллийлаштирилган эҳтиёт қисмлар етказиб беришда паразитлашган корхоналар учун жуда ёмон хабар.
Андерссонннинг профилига назар солинса, у етказиб берувчиларни откат ёки ватанпарварлик анъаналарига кўра эмас, нарх ва сифат нуқтаи назаридан танлашига ва бунда унинг учун маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва ишчи ўринлари шиорлари икки тийинлик аҳамиятга эга эмаслигини пайқаш мумкин.
Шундай экан, UzAutoMotors АЖнинг маҳаллийлаштириш байроғи остидаги эмувчилари, бу сизлар учун огоҳлик қўнғироғи.
Ўтган йили Антимонополия ва Автосаноат курашида маҳаллийлаштириш тарафдорлари ғолиб чиққанди. Қарангки, реванш олишга яна имкон туғилмоқда.
Агар жиддий айтсак, автомобиль саноатини аждарҳоча божлар билан ҳимоялаш, миллий ишлаб чиқарувчини ноқонуний истиснолар билан олиб-сотар чайқовчига айлантириш сиёсатидан воз кечилмаса Андерссоннинг Ўзбекистондаги саргузаштлари узоққа чўзилмайди.
Ҳозирча Автосаноат билан хусусий манфаатлари чатишиб кетган иқтидордагиларда ҳар йили автомобиль божларини ҳеч қурса 10%га қисқартириб бориш тактикаси ҳам, ноқонуний истисноларни бекор қилиш мақсадлари ҳам мавжуд эмас. Шундай экан кўпам эйфорияга берилмай турамиз.
@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/1967@the_bakiroo