14K89Telegramda ochish
Жуда орқадамиз, Африкага яқинроқмиз. Нима учун? Кўп бор таъкидлаганимиздек, 2021 йилда давлатнинг қудрати, самарадорлиги ва сифатини аҳолининг вакциналаниш даражаси белгилайди. Глобал маълумотларга кўра, 22 август ҳолатига, аҳолини тўлиқ вакциналаш ўлчови бўйича Исландия етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакатда 77% аҳоли тўлиқ вакциналанган. Кейинги ўринларни 74%лик қамров билан Сингапур ва БАА банд этиб турипти. Собиқ совет ўлкалари орасида тўлиқ вакциналашда Қозоғистон мутлақ етакчи. Қозоқ биродарларимиз қарийб 27% аҳолини вакциналаш билан тўлиқ қамраб ололган. Солиштириш учун Ўзбекистонда кечаги кун ҳолатига 3,7% аҳоли тўлиқ вакциналанган холос. Хитой билан "қўшма вакцина" қилишга ақли етмаган Қирғизистон ҳам биздан олдинда. Қирғизистонда 5,5% аҳоли тўлиқ вакциналанган. Сарлавҳада таъкидланганидек, бу кўрсаткичда биз ҳатто қўшниларимиз эмас, қашшоқ Африка давлатлари билан беллаша оламиз холос. Солиштириш учун, Намибияда 3,3%, Габонда 2,4%, Сенегалда 3,4% аҳоли вакциналаш билан тўлиқ қамраб олинган. Кўп ўхшатадиганимиз ва куладиганимиз Зимбабве ҳам 10%га яқин аҳолисини вакциналаб бўлган. Энди очиқ ва ойдин тан олса бўлади, бу мавсумда вакциналаш вазифалари бажарилмади. Сарфланган ресурслар, маблағлар ва вақт ҳавога совурилди. Келаси йил яна ҳаммасини бошқатдан бошлашга тўғри келади. Сабаблар кўп. Сабабларнинг каттаси - энг асосий вакцина сифатида маъмурчилиги ўта узун ва қиммат бўлган ўзбек-хитой лақабли ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг танлангани бўлди. Мазкур танловдан кўзланган мақсад ва муддаолар, манфаатдор томонларнинг ҳаракатлари жамоатчилик, имкон бўлса суриштирув органлари тарафидан ўрганилиши керак. Иккинчи сабаб, аҳолида вакциналашга нисбатан ишончнинг ярата олинмаганини айтиш мумкин. Вакциналашга хоҳиш ва иродаси мавжуд қатламларга улар истаган вакцина тури ўз вақтида тақдим этилмади. Учинчи сабаб шуки, махсус комиссия аталмиш зараркунанда ҳалқа ўзининг телба-тескари, мантиққа зид, ўта шубҳали қарор ва ҳаракатлари билан аҳолининг коронавирусга нисбатан муносабатини деформация қилиб юборди. Бир тарафдан иқтидордагиларга ва давлат идоралари билан чатишиб кетган ўғри муттаҳамларга нисабатан чекловларнинг қўлланилмаслиги, иккинчи томондан оддий аҳоли ва кичик бизнес қатламларига нисбатан носимметрик жазо усулларини қўлланилиши вируснинг хавфи аслида кўпиртирилган ва шиширилган, деган деган хулосалар яратди. Бу қараш ўзбекистонликлар зеҳнида мустаҳкам ўрнашиб бўлди. Энди пиширилган ошни айланиб ҳам, ўргулиб ҳам еявериш керак бўлади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin