Мўғуллардан ўрганишимиз керак
Мўғулистон бугунги ҳолатга 57,8% аҳолисини тўлиқ эмлаб бўлди. Мамлакатнинг 65,1% аҳолиси эса биринчи дозани олган.
Мўғуллар вакцинацияни роппа роса 5 ой аввал 23 февралда бошлашган.
Келаси ойдан мўғуллар 12-15 ёшли болларни эмлашни бошламоқчи. Катталар учун асосан Sinopharm вакцинасидан фойдаланишган. Болалар учун эса махсус дастур доирасида мамлакатга ажратилган Pfizer вакциналарини ишлатишмоқчи.
Гап шундаки Мўғулистон ҳукумати аввал бошдан 6 ой ичида камида 70% аҳолини қамраб олишни мўлжал қилган. Барча ҳаракатлар ва алгоритм шунинг устига қурилган. Хусусан, ўтган йилнинг охирида мамлакат аҳолиси ва унинг сегментларининг вакциналашга, уларнинг турларига нисбатан ишончи ҳар тарафлама ўрганилган. Бошқача айтган ҳукумат ва фуқаролар ўртасида тўлиқ консенсусга эришилган.
Қашшоқ, фуқаролар ва ҳукумат ўртасида ўзаро ишонч бўлмаган мамлакатлардаги энг катта хато аввал бошдан аниқ мақсад қўйилмагани, хаотик, телба-тескари ҳаракатлардан иборат бўлгани билан боғлиқлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турипти. 6 ойда 60%лик аҳоли қамраб олинмаган ҳолда вакциналар қиймати, вакциналаш харажатлари осмонга учди, кетди деб ҳисоблаш мумкин бўлади.
@the_bakiroo