Сўралганларнинг 53,2%и коронавирус инфекциясига қарши эмланишга тайёр
“Ижтимоий фикр” COVID-19 га қарши эмланиш борасидаги телефон орқали сўровлар ўтказипти. Сўров натижалари жудаям қизиқ.
Сўралганларнинг 53,2%и коронавирус инфекциясига қарши эмланишга тайёрлигини тасдиқлашган.
Учдан бир қисмидан кўпроқ респондент (36,5%) эмланишдан бош тортмоқда.
Эмланишга тайёрлик мамлакатнинг эркак аҳолиси орасида 17,4%га юқори бўлиб, 60,7%ни ташкил этади. Аёллар орасида эмлашга тайёрлар ва COVID-19 га қарши эмланишни истамайдиганлар фоизи тахминан бир хил: 43,3% эмлашни истайди, 45,2% истамайди.