14K35Telegramda ochish
Шахсий уй-жой рентаси энди аҳоли даромадлари ҳисобланади Статистика қўмитаси ўз уй-жойида яшаётган аҳолининг уй-жой рентасини жами аҳоли даромадлари таркибига қўша бошлаганини аввал маълум қилгандик. Инсон ўз уй-жойида яшаса, худди шу каби уйда масалан, 200 доллар ижара ҳақи тўлаган бўлганида, ўша шартли ижара пули статистикада энди даромад ўлароқ таснифланмоқда. Яъни, энди ўзбекистонликлар статистика бўйича ўртача 5-6%га бойроқ кўринади. Қўмита ушбу методология асосида 2010 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда жами аҳоли даромадларини қайта ҳисоблаб чиққан. Масалан, айни шу метод бўйича 2020 йилда жами аҳоли даромадлари 18,8 трлн.сўмга кўпайган. Табиийки, мамлакат ЯИМи ҳам тегишли тартибда кўпроқ ҳажмда қайд этилади. Статистикамизнинг жами аҳоли даромадларида шартли уй-жой ренталарини ҳам четда қолдирмай ҳисоблаётгани тушунарли. Лекин масалан, шахсан менга қўмита нега республика бўйича ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблашда кичик тадбиркорлик субъектлари ва қишлоқ хўжалиги соҳасини инобатга олмаслиги тушунарсизроқ. Агар бу сегментлар инобатга олинганида, ўртача ойлик иш ҳақлари анча пастроқ, демакки унча ёқимли бўлмаган кўриниш олиши сабаб эмасмикан? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin