2 миллион 577 минг сўм
Бу 2020 йил 9 ойидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини акс эттирувчи рақам.
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи сентябрь ойида ўтган йилнинг сентябрига нисбатан 6%га ўсган, яъни номиналда деярли ўсишдан тўхтаган.
Лекин бу кўрсаткич ҳам аслида ўта оптимистик. Чунки аввал эътироз билдирилганига қарамай, Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблашда меҳнатга тўлов даражаси анча паст бўлган қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектларида тўланаётган иш ҳақи инобатга олинмайди.
Шу орқали Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи миқдори гўёки юқорироқ кўрсатилади.
Қачон методологиядаги бундай манипуляцияга чек қўйилади, номаълум.
Дарвоқе, мамлакатда нафақат иш ҳақи ўсиши тўхтаган, балки солиқ тўлаган ҳолда расмий ишловчилар сони ҳам қисқаришда давом этмоқда. Албатта бунда пандемиянинг ҳам роли бор, лекин сабаблар анча чуқурроқ. Шулардан бири иш ҳақига солиқлар кутилган эластикликни бермаётгани билан боғлиқ, яъни солиқлар пасайди, лекин кичик ва ўрта миқдорда маош тўловчи бизнес субъектлари кутган даражада эмас.