14K25Telegramda ochish
Кўчмас мулк бозори бўйича июль аналитикаси ҳозирча йўқ Узоқ йиллардан буён кўчмас мулк бозоридаги ҳолат бўйича ойлик шарҳларни тақдим этиб борадиган Игорь Цой июнь ойи якунлари бўйича ҳисоботдан кейин объектив сабабларга кўра ушбу фаолиятини тўхтатиб туришини эълон қилганди. Ўтган ойда Марказий банк илк марта уй-жой нархи ва тенденциялари мониторинги натижалари билан бўлишганди. Регуляторнинг ҳисоботлари ҳар чораклик даврийликка эга бўлади. Шу билан навбатдаги шарҳни октябрь ойида кўришимиз мумкин. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази кўчмас мулк бозоридаги нархлар эмас, амалга оширилган битимлар сони ва тенденциясига асосланган статистикани тақдим этади. Июль ойи статистикаси ва динамикаси ҳали очиқлангани йўқ. Шундай қилиб, кўчмас мулк бозорида мавсумий қайноқ ой ҳисобланадиган июль ойи бўйича эътиборга ва ишончга сазовор ҳеч бир ахборот ва шарҳ ҳозирча мавжуд эмас. Шундай қилиб, уй-жой нархи ошмоқдами ёки тушмоқдами? Бозор иштирокчилари учун ориентир қандай? Июнь ойи якунлари бўйича эълон қилинган охирги ҳисобот ва шарҳларга кўра, кўчмас мулк нархлари, айрим истисноли сегментларни ҳисобга олмаганда, сезиларли суръатларда ошиб бораётган эди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin