19K41Telegramda ochish
Ёпилиш давом этади: Марказий банк яна бир муҳим ҳисоботни эълон қилишни тўхтатди Яп-янги даврнинг мундарижасини характерловчи ёпилиш жараёни давом этмоқда. Марказий банк Тижорат банкларининг кредит ва депозитлари тўғрисида ахборот берувчи ҳисоботни эълон қилишни тўхтатди. Ҳарқалай, Июль ойи якунлари бўйича Банк тизими фаолияти кўрсаткичлари қаторига мазкур ҳисобот киритилмаган. Ҳисобот шаклидан фойдаланувчилар банклар қирқимида чакана ва корпоратив кредитлар, омонатлар ва корпоратив депозитлар, уларнинг динамикаси тўғрисида маълумот олишлари мумкин эди. Хусусан, 2023 йил бошидан буён депозитлар ҳажми қисқариб бораётгани, корпоратив депозитларнинг банк тизимидан оқиб чиқиб кетиши тезлашгани, бизнесга кредитлар ажратиш ўсиши тўхтаб қолгани каби сигналлар айнан шу ҳисоботдан англашилган эди. Регуляторнинг янги даврда ўзи очиқлай бошлаган маълумотларнинг яп-янги даврда ўзи тўхтатаётгани биринчиси эмас. Олдинроқ ойлик асосда бериб борилган Трансчегаравий пул ўтказмалари кўраткичлари, Жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган хорижий валюталарни айирбошлаш кўрсаткичлари, Ҳудудларда товар ва хизматлар инфляцияси шарҳи, чораклик асосда бериб борилган Кўчмас мул бозори шарҳи, оилавий тадбиркорлик кредити кўрсаткичларини эълон қилишдан воз кечилган эди. Шунингдек, перманент энергетика кризиси ва аномал қиш вақтида (айнан реал инфляция кескин ошиб кетган даврда) сезилган инфляция ва инфляция кутилмалар тўғрисидаги маълумотларни бериш тўхтатиб турилди. Валюта курси шаклланиши билан боғлиқ нисбий вазиятни ифодаловчи реал самарали алмашув курси ҳисоботини эълон қилиш 7 ой тўхтаб қолди. Олтин сотиб олиш ва "стерилизация" операциялари бўйича ойлик ахборотлар ўрнини "захиралар нейтраллигини сақламоқдамиз" деган умумий жумлалар эгаллади. Энди кейинги қадам нима бўлади? P,S. 17:30. Тижорат банкларининг кредит ва депозитлари тўғрисидаги 1 август ҳолатига Ҳисобот очиқланди ва сайтга қўйилди. Техник сабаблар туфайли киритилмай қолгани айтилди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin