20K27Telegramda ochish
Август ойи ҳисоботлари эълон қилинадими? Бу саволга Марказий банк расмий баёнотидан аниқ жавоб олиш қийин. Айтилишича, Ахборот базаси маълумотларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш мақсадида ўрнатилган бизнес-таҳлил тизими (BI) асосида йиғма маълумотларнинг автоматик равишда шакллантириш мўлжалланмоқда. Тизим ишга туширилиши муносабати билан август ойи якунлари бўйича банк тизими фаолиятининг асосий кўрсаткичлари эълон қилинмаган. Парадокс шундаки, янги тизим ишга тушган бўлса, август ойи якунлари бўйича банк тизими фаолиятининг асосий кўрсаткичлари кечиктирилиши эмас, тезроқ эълон қилиниши керак эмасмиди? Қолаверса, август ойи якунлари бўйича регулятор банклардан "ҳисобот топшириш" форматида маълумотларни қабул қилиб бўлганку. Нега "эски" тартибда олинган маълумотлар асосида банк тизими фаолиятининг асосий кўрсаткичларини эълон қилиб туриш мумкинмас? Янаям ғалати тарафи шуки, сентябрь ойи якунлари бўйича ҳам тижорат банклари тегишли ҳисоботларни регуляторга "эски" тартибда тақдим этишда давом этишмоқда. Шундай тасаввур пайдо бўлмоқдаки, янги даврда банклар, бизнес ва истеъмолчилар учун ишонч кўприги ролини ўтаган коммуникация сиёсатидан Марказий банк воз кечмоқчидек.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin