Марказий банкнинг айрим ҳисоботлари эълон қилиниши тўхтаб қолди
Балки бу фақат техник сабаблар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Хусусан, кейинги уч ойда жисмоний шахсларнинг валюта операцияларига оид маълумотлар (валюта айирбошлаш, халқаро пул ўтказмалари) эълон қилингани йўқ. Охирги марта июнь ойи якунлари бўйича маълумотлар очиқланганди.
Шунингдек, август ойи якунланганига 35 кун бўлганига қарамай депозит ва кредитлар бўйича фоиз ставкалари тўғрисидаги маълумотларнинг тақдим этилиши кечикмоқда. Икки ойдан буён Банк тизими кредит портфелининг ҳудудлар кесимидаги маълумотлар берилиши ҳам тўхтаб қолган.