Пул массасининг мавсумий қисқариши давом этмоқда, лекин йиллик ўсиш суръати юқорилигича қолмоқда
Бунга январдаги энергетик кризиснинг иқтисодий ва истеъмол фаоллигига салбий таъсири ҳам ўзи ўрнига эга бўлган бўлиши мумкин.
Кенг маънодаги пул массаси февралда 4,4 трлн.сўмга, миллий валютадаги пул массаси 1,1 трлн.сўмга қисқарган. Муомаладаги нақд пул массаси 1,4 трлн.сўмга қисқариб, 1 март ҳолатига 38,9 трлн.сўмни ташкил этган.
Айтиш керакки, Ўзбекистонда пул массаси ва унинг агрегатларининг қисқариши биринчи чорак учун такрорланувчи мавсумий ҳодисадир. Шу маънода қолдиқларнинг ўтган йил тегишли даври билан солиштирган маънога эга.
2022 йил феврали якунлари билан солиштирганда пул массаси 34%га, миллий валютадаги пул массаси 42%га, нақдликлар эса 50%га кўп. Яъни амалда пул массаси ва унинг компонентлари ЯИМ номинал ўсишидан кўра тезроқ ўсишда давом этмоқда.