27K32Telegramda ochish
Пул массаси февралда ҳам қисқаришда давом этган Февраль ойи якунлари билан кенг маънодаги пул массаси 2,4 трлн.сўмга қисқарган ва 128,1 трлн.сўмдан иборат бўлган. Пул массаси қисқариши трендини миллий валютадаги пул массаси ҳам тўлиқ такрорлаган. Сўмдаги пул массаси 2,1 трлн.сўмга камайган, хусусан нақдликлар 0,5 трлн.сўмга камайган бўлса, депозитлар 1,6 трлн.сўмга қисқарган. Пул массасининг қисқариши тенденцияси вакиллик қолдиқларида ҳам акс этган. Ой давомида вакиллик қолдиқлари 140 млрд.сўмга камайиб 15,4 трлн.сўм атрофида барқарорлашган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin