25K20Telegramda ochish
Пул массаси январда мавсумий қисқарган 2024 йилнинг январида Кенг маънода пул массасининг ҳам (-6,4 трлн.сўм), Миллий валютадаги пул массасининг ҳам (-6,7 трлн.сўм) қисқариши юз берган. Пул массасининг январдаги мавсумий торайиши 2019 йилдан буён кузатиб келинади. Қайд этиш жоизки, муомаладаги нақд пуллар қолдиғи (41,5 трлн.сўм) йиллик ҳисобда деярли ўзгаришсиз қолмоқда. Январдаги торайишда муомаладаги нақд пул массаси 4,1 трлн.сўмга, миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитлар эса 6,6 трлн.сўмга қисқарган. Бошқа депозитларнинг 3,9 трлн.сўмга ошиши ва чет эл валютасидаги депозитларнинг 374 млрд.сўмга кўпайиши пул массасини бироз кўпайтирган. Вакиллик ҳисобварақларидаги йил охиридаги 25,1 трлн.сўмгача ўсган қолдиқ, январь охирида 17,0 трлн.сўмгача камайган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin