Январда пул массаси мавсумий қисқарган
Январ ойида Кенг маънодаги пул массаси (М2) 8,6 трлн.сўмга, 268,4 трлн.сўмгача қисқарган. Миллий валютадаги пул массаси 7,9 трлн.сўмга торайиб, 212,2 трлн.сўмни ташкил этган. Мавсумий қисқаришга қарамай, М2нинг йиллик ўсиши 30%, миллий валютадаги пул массасининг ўсиши 35%, яъни юқори даражада қолмоқда.
Январда муомаладаги нақд пуллар қолдиғи 4,5 трлн.сўмга, 48,8 трлн.сўмгача камайган. Нақд пулларнинг йиллик ўсиши бошқа агрегатларга нисбатан секинроқ давом этмоқда.
Вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар декабрдаги кескин ўсишдан кейин 2,4 трлн.сўмга, 20,4 трлн.сўмгача қисқарган.