Январда пул массаси мавсумий қисқарган
2026 йил январь ойи давомида Кенг маънодаги пул массаси (М2) 3,6 трлн.сўмга 375,0 трлн.сўмгача, Миллий валютадаги пул массаси 6,0 трлн.сўмга 303,1 трлн.сўмгача қисқарган. Лекин пул массасининг йиллик ўсиши 40% ва ундпн юқори даражада сақланмоқда.
Ой давомида муомаладаги нақд пуллар 4,1 трлн.сўмга, 64,4 трлн.сўмгача камайган. Марказий банкдан ташқари нақд пуллар 5,0 трлн.сўмга 76,7 трлн.сўмгача қисқарган.
Вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқлар 1 февраль ҳолатига 26,3 трлн.сўмни (-3,1 трлн.сўм) ташкил этган.