Centrum Holding халқаро молия бозорига чиқмоқда
Centrum Holding билан боғлиқ режалар Ўзбекистон хусусий бизнеси учун янги саҳифа очиши мумкин. Компания халқаро молия бозорига чиқишга тайёрланмоқда.
Вашингтонда Президент ҳузурида имзоланган келишувлар доирасида Centrum Holding’ни IPO’га тайёрлаш режаси маълум қилинган. Американинг инвестиция компанияси Oppenheimer холдингни 2 миллиард долларга баҳоламоқда. Бу Марказий Осиё учун жуда юқори кўрсаткич.
IPO жараёнида Oppenheimer ва Citibank иштирок этади. Oppenheimer бошқарув директори Жон Тонелли таъкидлашича, IPO юқори баҳолаш билан ўтиши кутиляпти ва бу Centrum Holding’ни Марказий Осиёдаги етакчи компаниялардан бирига айлантиради.
IPO — бу молия жалб қилиш билан бирга масъулият ҳам. Халқаро бозор компаниядан очиқликни, аниқ ҳисоб-китобни ва узоқни кўра оладиган стратегияни талаб қилади. Шу маънода, бу қадам бизнесни сифат жиҳатидан ҳам ўзгартиради.
Centrum Holding раҳбари Абдулазиз Абдураҳмонов АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар хусусий бизнес учун янги имкониятлар очаётганини қайд этган. Холдинг Осиёдан Европа ва АҚШга юк ташишни кенгайтириш логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва авиа хизматларни ошириш устида ишламоқда.
Ҳозирда компанияда 25 та самолёт бор. 2029 йилгача авиапарк 100 та самолётгача кенгайтирилиши режалаштирилган. IPO орқали жалб қилинадиган маблағ шу йўналишларга сарфланади.
Авиапарк ва логистикага қаратилган сармоялар ҳам қисқа фойда учун бўлмайди. Бу қарорлар йиллар давомида ишлайдиган инфратузилмани шакллантиришга қаратилган.
Бу жараён Ўзбекистон хусусий компаниялари халқаро молия бозорида ишлашга фаол тайёрланаётгани кўрсатади.