19K49Telegramda ochish
Янги самолёт Centrum Air’ни мижозбай ўзгартирадими? Йўловчиларнинг авиакомпания фаолияти билан боғлиқ саволлари кўпайган шу кунларда My Freighter компанияси таркибидаги Centrum Air парки учун яна бир Airbus A321-251 NEO келтирилаётгани ёзилмоқда. Бу авиакомпаниянинг ўз флотини босқичма-босқич кенгайтиришда давом этаётганини кўрсатади. Самолётнинг қайси модель экани муҳим, балки. Лекин хусусий авиакомпаниялар учун энг асосий омил бу флот ҳажми. Самолётлар кўпайса, рейслар кўпаяди, хизматлар таклифи ошади. Рейслар кўпайса, йўналишлар очилади, мижозбай ёндашувлар пайдо бўлади ва сифат кафолатлари пайдо бўлади. Айтилишича, 2026 йилга мўлжалланган ривожланиш режаларига мувофиқ, авиакомпания томонидан 8 та йўловчи ҳаво кемаси (A320, A321neo, A330-300) ҳамда 4 та юк ташувчи самолётни паркка қўшиш бўйича шартномалар имзоланган. 2026 йилда компания Европа йўналишлари, Осиё минтақаси, Яқин Шарқ ҳамда бошқа янги бозорларда парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, авиакомпания Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида ҳар кунлик рейсларни ташкил этишни ҳам мақсад қилган. Маълумот учун: ҳозирда Ўзбекистон ҳаво йўллари тизимида 35 та самолёт мавжуд бўлса, Centrum Air’да йўловчи ташувчи ҳаво кемалари сони 2026 йил охирига бориб 22 тага етади. Бу миллий авиакомпания флотидан тахминан 40 фоизга кам дегани. Аммо мавжуд суръат сақланиб қолса, 2027 йилга келиб Centrum Air флот ҳажми бўйича миллий авиакомпания билан деярли тенглашиши мумкин. Энг муҳими, баъзи маълумотларга кўра, Centrum Air тўлиқ лоукостер моделига ўтишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, My Freighter юк ташувчи авиакомпанияси паркда ҳозирда 9 та юк ташувчи самолёт мавжуд. Компания режаларига кўра, 2026 йил охирига бориб My Freighter флотидаги самолётлар умумий сони 35–36 тага етади. Бу эса флот ҳажми бўйича My Freighter 2026 йил охирида миллий оператор билан деярли тенг даражага чиқишини англатади. My Freighter компаниясининг солиқ тўловларидаги ўрни ҳам яхшиланмоқда. 2025 йилнинг 11 ойида 200 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўланган, бу кўрсаткич айтайлик, Яндекс ёки Тошкент метрополитени тўлаган солиқдан юқори экани авиабизнес ортида реал иқтисодий қиймат турганини кўрсатади. Кўп бора таъкидланганидек, авиация соҳасида рақобат табиий равишда хизмат сифатига таъсир қилади. Ҳақиқий Танлов бўлсагина, йўловчи ютади. Рақобат кучайса, авиакомпаниялар нарх, қулайлик ва хизмат сифатига кўпроқ эътибор бера бошлайди. Ўзбекистон авиация бозорида танлов ҳали ҳам чекланган. Шу нуқтаи назардан қаралса, флотга ҳар бир янги самолёт қўшилиши бу шунчаки техник янгиланиш эмас, балки қўшимча имконият, янги йўналиш ва рақобат йўлидаги кичик бир қадам дегани.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin