18K23Telegramda ochish
Air Samarkand авиакомпанияси илк самолётни қабул қилди 2023 йил 2 ноябр куни маҳаллий вақти билан 15:00 да янги Air Samarkand авиакомпаниясининг биринчи Airbus A330-300 русумли самолёти Самарқанд халқаро аеропортига қўнди. Ушбу тадбир компания фаолиятининг мувафаққиятли бошланишидир. Қўшимча қиламиз, Airbus А330 - бу дунёнинг етакчи авиакомпаниялари тақдим этадиган замонавий ва хавфсиз самолётлардир. Уларда ҳатто энг узоқ йўналишларда ҳам йўловчилар учун юқори қулайлик таъминланади. Ҳаво кемаси туристик-классда 277 та йўловчини ва бизнес-классда 36 та йўловчини ташиш имконига эга, 11 500 км дан ортиқ масофага тўхтовсиз парвозларни амалга оширади. Ушбу самолётлар иккита йўлакли кенг салон, қўлда олиб юриладиган юк учун қулай жавонлар, шунингдек, йўловчилар учун кўнгилочар тизим сифатида ўрнатилган экранлар мавжудлиги билан ажралиб туради. Айни пайтда дунёда 1600 га яқин бундай самолётлар муваффақиятли ишламоқда. “Ушбу тантанали кунни ташкил қилиш учун бизнинг жамоамиз барча имкониятларни ишга солди. Яқин орада юртдошларимиз биз тақдим этадиган юқори даражадаги хизматга муносиб баҳо беришади деб ўйлаймиз, - таъкидлади Air Samarkand бош директори А. А. Ходжаян. – Бугунги кун - авиакомпания ва шаҳар учун ҳаяжонли ва узоқ кутилган вақтдир. Airbus А330 - машҳур машина, шунинг учун бизнинг юқори талабларимизга жавоб берадиган самолётни топиш ва сотиб олиш қийин масала бўлди. Лекин биз уддаладик”. Air Samarkand авиакомпанияси Самарқанд вилоятини ривожлантиришнинг умумий йирик лойиҳасининг бир қисми бўлиб, унинг доирасида шаҳарда янги аеропорт, Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази қурилди ва бошқа бир қатор объектлар қурилмоқда. Яқин кунларда Air Samarkand авиакомпанияси иккинчи самолётнинг учиб келишини кутмоқда. Кейинги ҳаволайнери ўрта масофали йўналишлар учун мўлжалланган Airbus А321 бўлади. Ҳаммаси бўлиб, 2023-йил охирига келиб компания 5 тагача самолётни қабул қилиб, ишга туширишни режалаштирмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin