8.6K4Telegramda ochish

davletovuz kanalidan

Самарқанд аэропорти илк бора Олмаотадан йўловчиларни қабул қилди 9 июнь куни Қозоғистоннинг «Air Astana» авиакомпанияси Олмаота-Самарқанд-Олмаота йўналишида Самарқандга илк қатновни амалга оширган. Airbus 321 русумли самолёт Тошкент вақти билан 16:15да Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнган. «Самарқанд–Олмаота–Самарқанд» йўналиши ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари Қозоғистонга парвозни амалга оширса, «Air Astana» авиакомпанияси эса ҳафтанинг ҳар чоршанба ва якшанба кунлари ўз рейсларини амалга оширишни режалаштирган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin