17K59Telegramda ochish
Ер соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар моддий рағбатлантирилади Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан "Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш ва соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш - долзарб вазифа" мавзусида бўлиб ўтган Очиқ мулоқотда ер соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар моддий рағбатлантирилиши ҳақида маълум қилинди. Шунингдек ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилди. Хусусан: – ноқонуний эгалланган ерлар тўғрисида хабар бермаслик, уларда қурилган иморатларни коммуникация тармоқларига улаб берганлик учун янги маъмурий жавобгарлик киритилди; – суғориладиган ерларда ўзбошимчалик билан қурилиш қилган шахсларни тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади (амалда жавобгарлик маъмурийдан кейин белгиланган); – ер соҳасида барча маъмурий жарималарни тайинлаш ваколатини кадастр органларига ўтказилади; – ерни ноқонуний сотганлик учун янги жиноий жавобгарлик киритилди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin