15K59Telegramda ochish
Сарлавҳасиз «Бу ердагиларнинг кўпчилиги ноқонуний, ҳужжати қалбаки бўлган уйга катта маблағ сарфлаган. «Дача»ларнинг кўпчилиги хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Ер беришнинг ҳам тартиб-қоидаси бор. Қурилиш қиладими, «дача» қурадими, тартибга бўйсуниши керак", депти Олий суд раиси ўринбосари Холмурод Ёдгоров туманда олиб борилаётган буздириш ишларига муносабат билдириб. Судья низолашаётган тарафлардан бир сифатида гапириши, билмадим, яна қайси мамлакатда мумкин. Бошқа бир нормал мамлакат бўлганида дарров истеъфоси сўраларди. Чунки бундай репутация билан ҳеч ким судья бўлиб қололмайди. Албатта, қурилишлар ва ер ажратиш тўғрисидаги қарорларнинг легитимлигини таъминлаш муҳим. Лекин нега қонунийлигига савол бўлган ер ва мулкларни ёппасига бузиш ва мусодара этишдан аввал масала судда кўрилиб, айбдор аниқланиб, етказилган зарарни ўша айбдордан ундириш ҳақида биров бир нима демайди? Чунки суд мажлисларида, айниқса улар очиқ ва жамоатчилик кузатувида ўтса, бундай ишларнинг бошида эски ва янги ҳокимларнинг ўзлари тургани, ўн йиллар давомида соққасини олиб ерлар ажратгани, очиқчасига ер сотгани маълум бўлиб қолади. Кўп бор таъкидлаганимиздек, бу номенклатура ўзини, ўзиникиларни сотмайди. Афсуслар билан ҳозирданоқ айтиш мумкин, Бўстонлиқ иши бўйича биронта собиқ ва амалдаги ҳоким жазоланмайди, улардан бирон сўм жарима ё товон ундирилмайди, лекин юзлаб одамлар ерига ва мулкига куйиб қолаверади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin