Ўзбекистон илк бор глобал капитал бозорида катта IPO ўтказди
2026 йил Ўзбекистон капитал бозори учун тарихий йил бўлди. UzNIF IPO’си мамлакат тарихидаги энг йирик фонд бозори битимларидан бири бўлди. Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси акциялари бир вақтнинг ўзида Лондон фонд биржаси ва “Тошкент” Республика фонд биржасида жойлаштирилди.
Натижада, фонд 600 млн доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди ва 1,95 млрд долларга баҳоланди. Бугун эса фонд бозорида UzNIF акциялари бўйича илк савдолар бошланди.
IPO давомида маҳаллий инвесторлар фаоллиги ҳам сезилди. “Тошкент” РФБ орқали 214 млрд сўмдан ортиқ акциялар сотилди. Кўпчилик биринчи марта брокерлик ҳисоб рақами очиб, фонд бозорида қатнашди.
Жойлаштириш жараёнида Avesta Investment Group асосий иштирокчилардан бири сифатида қатнашди. Компания маҳаллий ва халқаро инвесторларга UzNIF акцияларини сотиб олиш имкониятини тақдим қилди.
Avesta Investment Group бозордaги энг тажрибали ва етакчи иштирокчилардан бири бўлиб, унга 2003 йилда асос солинган.
Маълумот учун, cўнгги йилларда Avesta Ўзбекистонда IPO, облигациялар ва инвестиция битимлари билан энг фаол ишлаётган компаниялардан бирига айлангaн.
Жорий йилда нуфузли “Euromoney” халқаро журнали компанияни Ўзбекистоннинг “Энг яхши инвестиция компанияси” деб эътироф этди.
Манба | Реклама