20K93Telegramda ochish
Ўзбекистоннинг энг йирик суғурта ташкилоти-"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Тошкент" РФБда акцияларни бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) га бағишланган Road show бўлиб ўтади. “Ўзбекинвест” 14,1 млн дона имтиёзли акцияларни (устав капиталининг 5%) чиқармоқда. Акциялар бўйича дивиденд даромади ўзгарувчан даражада — “Ўзбекистон Марказий банкининг асосий ставкаси + 10%” даражасида ўрнатилди, бу бугунги кунда йиллик 24% ни ташкил этади. IPO тақдимоти 28-ноябрь куни соат 10.00 да Hilton Tashkent city меҳмонхонасида бўлиб ўтади. “Ўзбекинвест” компанияси раҳбарияти бизнеснинг ривожланиш стратегияси, молиявий кўрсаткичлари ва ўсиш истиқболларини тақдим этади. Жисмоний шахслар учун онлайн брокерлик ҳисоб-варақларини очиш, шунингдек, ipo.kapdepo.uz веб-сайтида IPOда иштирок этиш учун аризаларни онлайн юбориш имкониятини тақдим этади (сайт Road show га яқин ишга тушади). 📣Тақдимотда иштирок этиш учун ОАВ вакиллари таклиф этиладилар. ☎️ ОАВ вакиллари рўйҳатдан ўтиш учун телефон рақами: +998781200353 ёки Telegram https://t.me/uzbekinvest_chat Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin