Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг SPOси бошланди
26-сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон капитал бозори учун муҳим воқеалардан бири - "Халқчил IPO" дастури доирасида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг (ЎзРТХБ) акцияларини оммавий жойлаштириш бошланишига бағишланган Roadshow тақдимоти бўлиб ўтди. Таклиф муддати 28 октябрь 2024гача деб белгиланди.
Шунингдек, тақдимот давомида битим параметрлари тафсилотлари ошкор қилинди. 1 акция учун таклиф қилинадиган нарх оралиғи 12 900 сўм – 18 000 сўм белгиланди. Ўз навбатида, иштирокчилар "ЎзРТХБ"нинг молиявий истиқболлари ва дивиденд сиёсати ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.
Акция сотиб олиш учун аризаларни ipo.e-auksion.uz платформаси ёки Goinvest мобил иловаси орқали онлайн тарзда топшириш мумкин.
UzEX SPOси ҳақида умумий маълумотни батафсил танишиб чиқиш (PDF)
- https://shorturl.at/81z9Xshorturl.at
- https://ipo.e-auksion.uz/e-auksion.uz
- https://shorturl.at/3fSlPshorturl.at