
"46,6 млрд сўмлик 12,6 мингта ариза" — «Халқчил IPO»нинг дастлабки натижалари эълон қилинди
Кенг аҳоли қатламларида минглаб мулкдорлар ва акциядорлар пайдо бўлишига имконият яратиш мақсадида, «Халқчил IPO» дастури доирасида мамлакатнинг етакчи давлат компанияларининг акцияларини оммавий таклиф этишнинг янги босқичи бошланган эди.
Дастур доирасида 8 ноябрь куни Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг (ЎзРТХБ) акциаларининг оммавий жойлаштирилиши муваффақиятли якунланди.
ЎзРТХБ акциялари катта қизиқиш уйғотди. Жисмоний ва юридик шахслардан жами 46,6 млрд сўмлик 12,6 мингта ариза келиб тушди. Бу режалаштирилган жойлаштириш ҳажмининг 108 фоизини ташкил этди.
Андеррайтер томонидан ўтказилган танлов натижасида жами 42,9 млрд сўмлик 11 298 та ариза (шундан 11 234 таси жисмоний ва 64 таси юридик шахслардан) қаноатлантирилган.
- https://t.me/xalqchilipo/128@xalqchilipo