Тссс-с, ҳеч ким билмасин: Uzauto Motors'нинг шарманда IPO'си ҳақида тепадагилар билишадими?
“UzAuto Motors” AJ эълон қилган тарихдаги биринчи халқ IPO'си доирасида буюртмалар қабул қилиш 22 декабрда тугаши керак эди. Лекин ваъдабоз монополист, бюджет паразити ва миллий чайқовчи эпитетлари билан машҳур компаниянинг акцияларига умуман қизиқиш бўлгани йўқ. Натижада буюртмалар бериш муддатини 28 декабргача чўзишди.
Қарангки, биринчи халқ IPO'сининг муддатлар чўзилганидан кейин ҳам натижалари шармандали:
Буюртмалар очилганидан бери жами 233 448 дона акция бўйича жами 1196 та ариза клеиб тушган ҳолос. Ҳозирда Бу жами эмиссиянинг 8,65%ини ташкил этади. Илк буюртмалар максимум нархларда 81,5 минг сўмдан берилган бўлса, охиргилари буюртма қолдириш мумкин бўлган энг паст нарх 72,5 минг сўмдан қолдирилмоқда.
Бутун молиявий натижаси фақат ёлғон, ёпиқ имтиёзлар, тўланмаган солиқлар ва субсидиялардан ташкил топган паразит компаниянинг акцияларига ҳисоби бор одам пул тикмаслиги аниқ. Яхши гумонга кўра, халқ IPO'си доираси фақат ихтиёрий мажбурий бўлганлар буюртма қолдирмоқда.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Кеча тунда “UzAuto Motors” AJ акцияларига буюртмалар қабул қилиш оз эмас, кўп эмас, нақ 2023 йил 15 февралгача узайтирилгани эълон қилинди. Шу эмасми уларга халқнинг қарғиши теккани?
Энг қизиғи, халқ IPO'сини бундан буёғига очиқчасига реклама ва пиар ҳам қилиша олмайди. Чунки реклама ва пиар тепадагиларда ва айниқса энг тепада ҳақли савол туғдириши табиий: Э, тўхта, номиналига нисбатан бозор нархи 5,5 карра қиммат деб қилинган презентациялар нима бўлди? 90 637 сўмлик мақсадли нархлар қаёқда қолди. Олинган буюртмалар бўйича депонентланган 17 млрд.сўмдан ортиқ пул яна 50 кун музлаб ётадими?
Бир ой аввалги маслаҳатимизни такрорлаймиз: етти марта ўлчанг ва яна ортга қайтинг, паразитлардан узоқроқ бўлинг.
- https://telegra.ph/file/5ae09c6080d2becce02cc.jpgtelegra.ph
- https://t.me/FREEDOM_finance/1065@FREEDOM_finance
- https://t.me/FREEDOM_finance/1100@FREEDOM_finance
- https://uzse.uz/ipos/153uzse.uz
- https://t.me/the_bakiroo/5871@the_bakiroo
- https://t.me/FREEDOM_finance/1109@FREEDOM_finance
- https://ffin.uz/file/2022/11/29/uzauto-motors-full-report-10-11-2022.pdfffin.uz