❗️Зоминда жойлашган 3 юлдузли замонавий меҳмонхона сотувга қўйилди
Жиззах вилояти, Зомин туманида жойлашган ушбу тайёр туристик бизнес объекти инвесторлар ва тадбиркорлар учун юқори даромад келтириши мумкин бўлган ажойиб имконият ҳисобланади. Объект дам олиш ва туризм ҳудудида жойлашган бўлиб, фаолиятни дарҳол йўлга қўйиш мумкин.
Уч юлдузли меҳмонхона мажмуаси Жиззах вилояти, Зомин тумани, Дуоба ҚФЙ, “Суфа” масканида жойлашган.
Объектнинг афзалликлари:
Туризм ҳудудида жойлашган тайёр бизнес;
Электр ва сув таъминоти мавжуд;
100 ўринли ресторан;
Дарҳол ишга тушириш имконияти.
Майдон ва кўрсаткичлар:
Ер майдони — 1,3 га
Қурилиш ости майдони — 2 370 м²
Бинонинг умумий майдони — 7 765 м²
Жами 116 та хона (232 ўрин), шу жумладан, люкс — 12 та, полулюкс — 8 та ва стандарт — 96 та.
Умумий қиймати: 173,5 млрд сўм.
Объектни Асакабанк орқали имтиёзли шартлар асосида харид қилиш мумкин:
Бошланғич тўлов — 15 %;
Муддат — 7 йилгача;
Фоиз ставкаси — Марказий банк асосий ставкаси.
Бу — туризм ҳудудида жойлашган, тайёр ва даромад келтирувчи бизнесни қўлга киритиш имконияти!
Аукцион ҳаволаси: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=21954227
Батафсил маълумот ва объект билан танишиш учун: (+99891)-164-83-21 рақамига мурожаат қилинг.
Instagram | Facebook | Youtube | Реклама