23K34Telegramda ochish
Миллий валютадаги пул массаси қисқаришда давом этмоқда Миллий валютадаги пул массасининг қисқариши ноябрда ҳам давом этган. Бу охирги йиллардаги Ўзбекистон учун атипик ҳолат. Ноябрь ойи давомида миллий валютадаги пул массаси қарийб 1,0 трлн.сўмга камайган ва 153,6 трлн.сўмни ташкил этган. Пул массаси таркибида энг катта қисқариш муомаладаги нақд пуллар ҳисобига тўғри келган (-2,7 трлн.сўм). 1 декабрга муомаладаги нақдлик қолдиғи 45,5 трлн.сўмни ташкил этмоқда. Кенг маънодаги пул массасининг 201,3 трлн.сўмгача рамзий ўсиши (+422 млрд.сўм), чет эл валютасидаги депозитларнинг номинал ўсиши ҳисобига юз берган. Ноябрь ойи якунида банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлари қолдиғи 15,8 трлн.сўмгача ўсган (2,1 трлн.сўм), лекин бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан қарийб 5 трлн.сўм кам. Мажбурий захиралар қолдиғи 2,8 трлн.сўм атрофида деярли ўзгаришсиз қолмоқда. Ҳозирча йилнинг охирида пул бозоридаги нархларнинг пасайишига ҳеч қандай ишоралар йўқ ва бўлмасаям керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin