Ноябрда нақд пуллар қолдиғи қарийб 2,5 трлн.сўмга қисқарган
Уруш бошлангандан кейин ташқи омиллар таъсирида ўсишда бошлаган ва октябрда барқарорлашган муомаладаги нақд пуллар қолдиғи ноябрда қарийб 2,5 трлн.сўмга қисқарган ва 41,3 трлн.сўмни ташкил этган.
Миллий валютадаги пул массасининг ўсиши секинлашишда давом этмоқда. Ўтган ойда миллий агрегат 0,4 трлн.сўмга ўсган ва 125,1 трлн.сўмдан иборат бўлган. Миллий валютадаги пул массасининг йил/йил ўсиши 43%ни ташкил этган.
Агрегатлар таркибида Миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитлар (-0,9 трлн.сўм) камайган бўлса, Миллий валютадаги бошқа депозитлар (+3,8 трлн.сўм) ўсишда давом этган.