19K17Telegramda ochish
Пул массасининг миқдорий ўсиши секинлашган, муомаладаги нақд пуллар қисқарган Ноябрда Кенг маънодаги пул массаси (М2) 7,1 трлн.сўмга ўсиб, 351,7 трлн.сўмга етган, миллий валютадаги пул массаси 4,5 трлн.сўмга кенгайган ва 286,8 трлн.сўмга етган. Пул массасининг ўсиши йиллик ҳисобда анча юқори — М2 бўйича 33,9%, Миллий валютада ўлчовда 38,5% даражасида қолмоқда. Ноябрда пул агрегатларининг нақд пулдан бошқа барчасида ўсиш қайд этилган. Муомаладаги нақд пул массаси йил бошидан буён биринчи марта 65,2 трлн.сўмгача қисқарган (-2,0 трлн.сўм). Марказий банкдан ташқаридаги нақд пуллар ҳам 77,2 трлн.сўмгача қисқарган (-1,8 трлн.сўм). Вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқлар нисбатан барқарор қолмоқда. 1 декабрь ҳолатига 21,7 трлн.сўм (-0,5 трлн.сўм).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin